Қарзни олган яхшими ёки кечган

Ассалому алайкум! Таҳминан 1,5 йил олдин бир одамга қарз бергандик. 1,2 ойда қайтараман дегандилар. Лекин шу билан уларни кўрмадик гаплашмадик. Алдаб кетти диёмиману эсларидан чиққандир. Ўзи жа котта пулмас. Шу қарздан кечворсе кўпро савоб ёзиладими ёки қарз олганини эслатиб қайтаришларини кутсе кўпро савоб ёзиладими? Жуда ўзига тўқ инсонламас лекин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кечиб юборганингиз яхши. Кечиб юборганингиздан кейин мабодо қачондир берса олиб фақир-мискинларга бериб юборинг. Ҳадя деб берса ўзингизга олишингиз ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 16:26 | Савол-жавоблар | 153 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar