Қарзлар

Ассалому алайкум! 1. Инсон пулини малум фоизини садақа эхсонларга назр қилиб ажратиб юрса, кейн қарзи борлигини билиб у ажратишини тўхтатиши керакми, тўхтатса каффорот вожиб бўлмайдими, болса қандай каффорот? 2. Давлатдан банк орқали узоқ муддатли тўловга шартнома асосида йиллик фоизлар билан хисобланиб(вақтидан кечикса пения туғмайди) уй сотиб олинса, лекин вақтидан аввал тўласа шартномада кўрсатилгандан арзонга тушса(шартномада бу айтилмаган, лекин амалда бўлса) икки хил келушув хисобланадими ёки йўқ? Агар хисобланса бу келушув жоиз бўладими? Жоиз бўлмаса шартнома асосида тўлаш керакми ёки тезроқ қутулиш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Садақа қилишни назр қилган бўлса уни бажариши вожиб. Аммо аввал бандаларнинг қарзини узади.2). Сиз уй сотиб олсангиз, банк унинг пулини сизнинг номингиздан тўлаб юбориб, сўнгра сиздан ўша пулни кўпайтириб қайтариб олса бу айни рибодир. Агар банк ёки ҳар қандай бир ташкилот ўзининг мулкида бўлган бирор уйни сизга бўлиб тўлаш шарти билан муайян муддатга сотса, тўлов кечиккан тақдирда жарима солишни шарт қилмаса, шартномада муддатдан аввал қарзни ёпиш учун чегирма тайинланмаса бундай савдо жоиздир. Ушбу шартнома тузилганидан сўнг, сотувчи ўз хоҳиши билан пулни тезлатиб берган ҳаридорга чегирма қилиб бериши жоиз. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 10:52 | Савол-жавоблар | 141 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar