Қримда таровеҳ намоз

Ассалому алайкум! Мен Қримда иш орқали келганман ва бу ерда жомеъ масжидда намоз ўқиябман.1). Улар хуфтонни фарзидан аввал 4 ракаатли суннат ўқийдилар ва биринчи таҳажудда аттаҳиётидан кейин "Аллоҳумма сали аъло ва Аллоҳумма борик аъло"ни ўқийдилар ва 3-чи ракаатни "субҳонака", " аузу ва бисмиллоҳ" билан бошлайдилар ва таровеҳ намозини ҳам айнан шундай 4 ракаатли қилиб ўқиди. Саловотларни биринчи қаъдада уқиш таъхири фарз бўлиб саждаи саҳв бўлмайдими? Улар ҳам ҳанафий мазҳабидамиз деяшадилар. 2) Хуфтондан олдин 4 ракаатли намоз бу суннатми, мустаҳабми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Улар қилаётган амал ҳам дуруст. Мазҳабимизда шундай қавл мавжуд. Лекин саҳиҳ қавлга кўра пешиннинг ва жуманинг тўрт ракъатли суннатларидан бошқа тўрт ракъатлик нафлларда аввалги қаъдада саловат айтилмайди, учинчи ракъатда сано ўқилмайди.2). Мустаҳаб. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 10:53 | Савол-жавоблар | 140 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar