Китоб олиб беришга гаров ўйнаш
Ассалому алайкум! Мен ишхонада бир танишим билан ўйин ўйнашга келишдим. Гаров ўйнадик десак ҳам бўлади. Иккаламиз ҳам талабамиз. Биз ким телефонини камроқ ишлатиш тўғрисида гаров ўйнадикки, белгиланган муддатда ким кўп ишлатган бўлса ютган одамга 2 та китоб олиб беради. Бир жойда бундай гаров ўйнаш яъни гаров ўйнаб нимадир бериш харом деб ўқигандим. Шунга ўйланиб қолдим. Бу ўйинимиз жоизми? Агар жоиз бўлмаса ҳам китобни ўқиб бўлиб кейин бошқа инсонларга ҳадя ёки эҳсон қилиб юборсак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу қиморга айланиб қолади. Ўша китоб ўз эгасига қайтарилсин. Қайтариб олганидан кейин истаса бошқа инсонларга ҳадя қилаверади. Валлоҳу аълам!
23 Май 2022, 10:54 | Савол-жавоблар | 158 | Ҳалол ва ҳаром