Шеър сотиш ҳақида
Ассалому алайкум! Мен шеър ёзаман, ўзим Тожикистонданман, китоб ўқишни яхши кўраман, бошқа давлатдан бўлганлигим боис бу ерда ўзбекча китибларни топиш муаммо бўлаябди. Шунинг учун ёзган шерларимни саънаткорларга сотиб, пулига китоб олиб ўқисам ҳалол бўладими? Ўзим талаба бўлганлигим боис ҳозирда Тожикистондан Ўзбекистонга пул чиқариш муаммо бўлаябди. Яна доставканинг пули бор. Бир иккита санаткорлар шеърим сўрашаябди, шу ишим ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввало шеърларингиз фаҳш ва фасодга чақирмайдиган маъноли бўлмоғи керак. Сиз қўшиқчиларга эмас, балки китоб нашр қиладиганларга сотинг. Шариатимизда қўшиқчининг пулидан қайтарилган.الربا و الرشوة و أجرة الزنا و أجرة الغناء، كلّ ذالك حرام سخت، لم يخرج من ملك صاحبه، فلا يجوز تأدية القرض به «Рибо, пора, зино ва отарчиликдан топилган пулларнинг барчаси ҳаром, нопокдир. Булар берувчининг мулкидан чиқмаган бўлиб, қарзни булар билан адо қилиш жоиз эмас».
Фиқҳ китобларимиздан олинган ушбу иборадан кўриниб турибдики, ҳаромдан топилган мол кимдан олинган бўлса, ўшанинг мулки ҳисобланади. Агар эгалари аниқ бўлса, уларга қайтариб бериш вожибдир. Агар маълум бўлмаса, улар кимнинг моли бўлса, ўшалар тарафидан садақа қилиш вожиб бўлади. Ким ушбу молдан қарзини тўласа, бировнинг молини ишлатгани учун гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 04:46 | Савол-жавоблар | 179 | Ҳалол ва ҳаром