Шароитга қараб намоз ўқиладими

Ассалому алайкум! Мен бир инсон ёнимда ишлайдиган инсон билан гап тортишиб қолдим қизиги у ҳам диндан ҳабардор мен ҳам лекин гапларимиз бир бирига мос келматаптида у инсон шундай дейди да: намоз ўқиш учун шароит бўлиши керак кийимим тоза бўлиши керак намоз ўқийдиган ерим кенг бўлиши керак: дейди да мен айтаман: намоз ўқиш учун жойни кийимни аҳамияти йўқ фақат кийим тоза нажосаттан пок бўлса бўлди: деяпман да у турли баҳоналар билан гапимни инкор қиляпти кегин аҳли илм эгалари яни сизлардан буни аниқини билишни нийят қилдим кимни гапи тўғри бу ерда бу асосий савол эди яна бир савол 2. Фарз намозларда масалан аср, шом, хуфтон намозларда фақат иқомат такбирини айтиб ўқийверса бўладими ёки аввал азон айтиб кейин иқомат айтиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Намоз дуруст бўлиши учун кийим ва маконнинг поклиги шартдир.2). Ҳар бир фарз намозга азон ва иқомат айтиш суннатдир. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 10:58 | Савол-жавоблар | 174 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar