Фирибгарлик ёхуд йўлдаги бузилган машина

Ассалому алайкум! Бундан 3 ойча олдин, совуқда йўлни четида машинасини капотини очиб қўйиб, ўтган машиналарни тўхтатаётган ҳайдовчига узоқдан кўзим тушди. Аллоҳ учун ёрдам бериш мақсадида тўхтадим. Ҳайдовчидан нима бўлганини сўраганимда, Нексия машинасини "зубчатий ремен"и узилиб кетганини, эвакуатор чақириб қўйиб 400.000 сўм зарурлигини айтди. Ҳасанбойга етиб олай илтимос, 3-4 кунда қайтариб бераман деб телефон номерини ҳам берди. Дарров 400.000 чиқариб бердим. Аммо мана 3 ойча болди на қарзни қайтарай демайди ва на телефонга жавоб беради. Бундайларни ҳукми нима бўлади? Пулимдан воз кечиб юборами?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У одам қарз бўлиб қиёматда аҳволи жуда ёмон бўлади. 
«نفس المؤمن معلقة بدينه حتى يقضى عنه»«Мўминнинг жони қарзи адо этилмагунча тутиб турилади».
Термизий ривоят қилган.  وَلِلنَّسَائِيِّ: وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَوْ أَنَّ رَجُلًا قُتِلَ فِي سَبِيلِ اللهِ، ثُمَّ أُحْيِيَ ثُمَّ قُتِلَ، ثُمَّ أُحْيِيَ ثُمَّ قُتِلَ وَعَلَيْهِ دَيْنٌ مَا دَخَلَ الْجَنَّةَ حَتَّى يُقْضَى عَنْهُ دَيْنُهНасаий қилган ривоятда:
«Менинг жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар бир киши Аллоҳнинг йўлида қатл қилинса, сўнг тирилтирилса, яна қатл қилинса ва тирилтирилса, сўнг яна қатл қилинса-ю, унинг зиммасида қарзи бўлса, қарзи адо этилмагунча жаннатга кирмас», дейилган.عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنْ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «هَلْ تَدْرُونَ مَنْ الْمُفْلِسُ؟»، قَالُوا: الْمُفْلِسُ فِينَا يَا رَسُولَ اللَّهِ، مَنْ لَا دِرْهَمَ لَهُ، وَلَا مَتَاعَ، قَالَ: «إِنَّ الْمُفْلِسَ مِنْ أُمَّتِي، مَنْ يَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِصِيَامٍ وَصَلَاةٍ وَزَكَاةٍ، وَيَأْتِي قَدْ شَتَمَ عِرْضَ هَذَا، وَقَذَفَ هَذَا، وَأَكَلَ مَالَ هَذَا، فَيُقْعَدُ فَيَقْتَصُّ هَذَا مِنْ حَسَنَاتِهِ، وَهَذَا مِنْ حَسَنَاتِهِ، فَإِنْ فَنِيَتْ حَسَنَاتُهُ قَبْلَ أَنْ يَقْضِيَ مَا عَلَيْهِ مِنْ الْخَطَايَا، أُخِذَ مِنْ خَطَايَاهُمْ فَطُرِحَتْ عَلَيْهِ ثُمَّ طُرِحَ فِي النَّارِ»Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Муфлис кимлигини биласизларми?» дедилар. «Муфлис – дирҳами ҳам, матоси ҳам йўқ кишидир», дейишди. У зот шундай дедилар: «Муфлис –умматимдан чиққан, Қиёмат куни рўза, намоз ва закот билан келадиган, буни обрўсига тил теккизган, бунисига эса туҳмат қилган, унисининг эса молини (ноҳақ) еган кишидир. Уни ўтирғизиб қўйишади, унинг бунинг ҳасанотидан қасос (сифатида) олиб берилади, бунга ҳам унинг ҳасанотидан олиб берилади. Агар унинг ҳасанотлари (ҳақ эгаларининг) ҳақларини олиб беришдан олдин тугаб қолса, уларнинг гуноҳларидан олиниб, унга қўшиб қўйилади. Сўнгра дўзахга ташланади». 
Имом Аҳмад ривоят қилган. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 10:59 | Савол-жавоблар | 155 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar