Буни хукми қандай?

Ассалому алайкум! Яқинда телеграм каналларида (бу видео бошқа давлат фуқароси олган)Роллтон ичида е635 моддаси бордиги ва у видеода чўчқанинг расими тургани акс эттирилган. Албатта текшириб кўрсак бизда роллтон ҳалол белги остида чиқаяпии, лекин е635 моддаси бор. Акам мусофир, уларга биз шу роллтондан кўп бериб юборудик, у бизга ташлаб юборайми деябти. Аммо ҳалол белги мавжул ва е635 ҳам мавжуд. Бунинг ҳукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ролтоннинг таркибига ҳақиқатда қандай маҳсулотлар қўшилиши бизга маълум эмас. Шунинг учун бирор ҳукм айта олмаймиз. Ҳақиқатан товуқ ёки гўшти ҳалол бошқа ҳайвонни бирор аъзоси қўшилса ва у гўшти ҳалол ҳайвон шаръий йўл билан сўйилмаган бўлса, жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 10:59 | Савол-жавоблар | 158 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar