Юракни боғлаш
Ассалому алайкум! Яқинда биз томонга бир бухородан табиб келди. Унга бориб кўринувчилар бўлди. Онам хам мени юрагимни боғлатишга харакат қилиб қолдилар. Еган таомим яхши хазм бўлмаганлиги учун. Табиб ўғлингизни юрагини 10 та тухум билан боғласак отдек соғлом бўлиб кетади дебди. Табиб (агар табиб бўлса) мени кўрмаси туриб қандай ташхис қўйди? Мен дархол у табиб эмаслигини, жинлар билан алоқаси борлигини айтиб бормадим. Онамга тушунтиришга харакат қилсам хам тушунишни хохламадилар. Шундай бўлса хам, онамни ранжитган бўлсам хам бормадим. Қаттиқ гунохкор бўлиб қолишдан қўрқдим. Биз томонларда диний тушунча анча суст. Масжидларда хам фақат намоз ўқишдан бошқа иш қилинмайди, намоздан олдин деярли диний маърузалар бўлмайди. Саволим шуки: ўша ўзини табиб санаган инсон аслида хам табибми? Мени холатимни мени кўрмасдан туриб кқандай ташхис қўяди? Мен онамни айтганларини қилмай гунохкор бўлиб қолмадимми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз сўраётган киши ҳақида маълумотга эга эмасмиз. Агар фолбинлик, жинлар билан ишлаш ёки бирорта шариатга зид амалини сезсангиз унга борманг. Валлоҳу аълам!
23 Май 2022, 11:00 | Савол-жавоблар | 152 | Табобат