Рўза очилганганми
Ассалому алайкум! Мен Рўзадор одам орқа авратини муболағали ювиши мумкин эмаслигини билмас эдим. Нам қўли билан орқа авратига тиқса рўзаси очилади деб. Тиқиш деганда қанча миқдор назарда тутилган? Мен бу ҳолат билан ўтган йилни ва ҳозирги вақтгача деярли ҳар куни ювган ҳолатда ўтказган. Қайси куни ювган қайси куни ювмаган буни эслашни иложи йўқ. Энди мен нима қилишим керак? Каффорат рўза билан қазони қандай фарқланади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Истинжо чоғида сув, бавосили касаллигида дорилар орқа аъзонинг клизма қилинадиган жойигача етиб борса рўза очилади. Етиб бормай ташқарида қолса, очилмайди.لَوْ بَالَغَ فِي الِاسْتِنْجَاءِ حَتَّى بَلَغَ مَوْضِعَ الْحُقْنَةِ فَسَدَ وَهَذَا قَلَّمَا يَكُونُ Агар истинжони муболаға тарзида қилсаю, клизма қилиш ўрнигача етиб борса, рўзаси очилади. Бу нарса жуда камдан-кам бўлади. Роддул Муҳтор.وَالْحَدُّ الَّذِي يَتَعَلَّقُ بِالْوُصُولِ إلَيْهِ الْفَسَادُ قَدْرُ الْمِحْقَنَةِ Рўзани бузадиган даражада нарсанинг ичкарига киришидаги чегара клизмада сув ичкарига кетадиган жойидир. (Роддул Мухтор). Валлоҳу аълам!
23 Май 2022, 11:01 | Савол-жавоблар | 152 | Рўза