Атеист

Ассалому алайкум! Университетда оқийман. Русийзабон гуруҳларни оқитувчи бир одам сотсиология ва фалсафадан дарс берар экан. Биз кейинги пара дарсга киришимиз, у эса хонани тарк этиши керак эди. Лекин хонадан чиқмай, бир неча талабалар билан баҳс қилаётганини кориб қолдим. Шу даражада гапирдики, хатто бизнинг гуруҳ талабалари ҳам қошилиб кетишди. У бази юнон файласуфларининг гапларини келтириб, Қуръон ва Ҳадис бир бирига тўғри келмайди ҳам деди. Қуръонда инсонни олдириш қаттиқ гуноҳ эканлиги, лекин ҳадисда эса Бази турдаги инсонларни тошборон қилиб олдирилсин Деб буйирилган деди ва гап охирида диндан мақсад бошқариш деди. Оша куни мен ҳеч нарса демадим фақат газабим келиб турарди ва ичимда астагфуриллаҳ Деб турардим. Оша кундан бери виждоним қийналади, хаёлан у киши билан баҳс қиламан ва базида уни уришим керак эди аслида деган хаёлга ҳам келаман. Саволим шундан иборатки, қиёматда у одам гапираётган вақтда ҳеч нарса қила олмаганим учун сораламанми? Агар шу ҳолат такрорланса ва агарда у менинг гапларимни илмаса уни уришим мумкинми?  
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Исломга қарата ҳақоратлар айтилган маҳалда унга раддия бериш лозим. Агар бунга қодир бўлмаганлиги учун тарк қилса гуноҳ йўқ. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 11:01 | Савол-жавоблар | 149 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar