Бўлиб тўлашга олинган машинадан закот

Ассалому алайкум! Ўтган йили шу пайтга 3000доллар пул бўлган. Хозир 6000доллар пул бор ва бўйнимда 7000долларлик машина қарзи бор. 1 йилга пулини тўлаш учун олинган машина. Мен 3000+6000-7000=2000 шундан бераманми закотни? Ёки бўлиб тулаш учун олинган машина қарзи қарз хисобида қўшилмай 3000+6000=9000 бўлиб шу суммадан бераманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўткан йили закот нисоби 27 млн 200 минг сўм бўлган. Ўша миқдордаги пулга эга бўлган кунингиздан бошлаб бир йил ўткач қўлингиздаги маблағ закот нисобига тенг ёки ундан кўп бўлса ўша маблағнинг қирқдан бирини закот сифатида адо қилишингиз вожиб. Машинани шу бир йил тўлган кундан кейин олган бўлсангиз, унинг қарзини бу йилги берадиган закотингиз учун эътибори йўқ. Чунки бир йил тўлиши билан зиммангизга закот вожиб бўлиб бўлган. Агар бир йил тўлишидан олдин машинадан қарз бўлган бўлсангиз бир йил тўлган кундаги бор пулингиздан (нисоб миқдорида бўлса албатта) бир йил тўлашингиз керак бўлган қарзларингизни айириб ташлайсиз, нисоб миқдорида пул қолса ўшани закотини берасиз. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 11:01 | Савол-жавоблар | 150 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar