Рўзада тутун

Ассалому алайкум! Бугун мен кераксиз қоғозларни ёқаётганимда бурним орқали тутун кирди кейин дарров бурнимни беркитиб олдим. Қоғозларни ёқиш пайтида рўзадорлигим эсимда эди. Мен тутунни қасдан ҳидламаса рўза очилмайди деб ўйлабман. Мен у тутунни рўзамни очиш ёки тутун ҳидига қизиқиб кўриш учун ёққаним йўқ эди қоғоз яхши ёнмай бурнимга ҳиди кириб кетти беҳосдан. Кейин яна васвасага тушиб тутун хақида берилган саволларни излаб чиқдим у ерда овқат қилаётган пайтда тутун ютса ҳеч нарса қилмайди деган экансизлар. Лекин менинг ҳолатим овқат қилиш эмасди. Мен бу холат учун қазо ёки кафорат рўзасини тутаманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Рўза очилмаган. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 11:01 | Савол-жавоблар | 140 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar