Ҳадисга амал қилсам бўладими
Ассалому алайкум! Ошлик Абдуллоҳ домла бир марузаларида айтилар ким бир розадор кишини ифторлантирса бир қулни озод қилганни савоби берилади ва гуноҳлари кечирилади шунда саҳобалар сорашган экан ҳаммамизҳам қодир эмасмиз дейишганда пайгамбаримиз С,А,В бир дона ҳурмо билан болсаҳам шу ажр бор деган эканлар шунга амал қилип ҳаётимга киритсам боладими олдиндан раҳмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Албатта бўлади.
Салмон Форисийдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир рўзадорга ифторлик берса, бу унинг учун бир қул озод қилиш ва гуноҳлари учун мағфират бўлади», дедилар. Шунда: «Эй Аллоҳнинг Расули, ҳаммамиз ҳам рўзадорга ифторлик қилиб берадиган нарса топа олмаймиз-ку?», дейилди. У зот: «Бу савобни Аллоҳ рўзадорга бир татим сут ё хурмо ёки бир қултум сув билан ифторлик қилиб берган кишига ато этади. Аммо ким рўзадорни тўйдирса, бу унинг гуноҳлари учун мағфират бўлади ва Аллоҳ унга менинг Ҳавзимдан ичимлик ичиради, у то жаннатга киргунича чанқамайди. Унга рўзадорнинг ажрича ажр бўлади, у(рўзадор)нинг ажридан ҳеч нарсани камайтирилмайди», дедилар». Валлоҳу аълам!
23 Май 2022, 11:04 | Савол-жавоблар | 135 | Ҳадислар