Таямум ҳақида

Ассалому алайкум! Мени суякларимда ва бўғимламда касаллик борлиги сабабли асал ари чақдириб даволанишни бошладим. Муолажа даврида асосан оёқ ва қўлларм чақдирилади. Бунда чаққан жойларга сув теккизиш мумкин эмас экан. Менга таяммум қилиб намоз ўқиш жоиз бўладими? Сув теккизса шишиб кетар экан, лекин атрофда шароит бор иссиқ сув ва совуқ сувлар бор. Ёки намозлармни қазо қилиб кейин ўқиб олганм афзалми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Диёнатли шифокорга мурожаат қилиш лозим. Сиз учун энг афзал муолажа услубини қўлласин. Ўшандагина сув текказиш зарар берадиган бўлса намозларни вақтинчалик таяммум билан ўқишга рухсат бўлади. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 11:04 | Савол-жавоблар | 172 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar