Ўқишим кeрак бўлган китоблар

Ассалому алайкум! https://old.islom.uz/content/view/4735/192/

Юқоридаги линкдаги мақолада қуядиларни ўқиб қолдим. Аллоҳни таниш, пайғамбарни таниш, Ислом эътиқодини билиш, ҳалол ва ҳаромни, фарз нима, вожиб нима билиш ҳар бир ўзини мусулмонман деган инсон учун мажбурий ишдир. Ушбу санаб ўтилган нарсаларни билмаслик, уларни ўрганмаслик ёки уларни ўрганишни ортга суриб юриш бандани кофирликка етакловчи нарсадир ва мутлақо ҲАРОМдир.

(3) Фаҳшдан четланиш учун бажариладиган амаллардан яна бири ўз динини тартибли равишда ўрганишдир.

Савол: Ҳилол Нашрдан юзлаб китоблар чиқади, мeнга фарзи айн илмларни ўргатадиган китобларни кeтма кeт рўйхати кeрак эди. Яъни юқорида зикр этилган илмларни ўргатадиган китоблар. Барчасини муҳимлилик даражасига қараб рўйхатини айтиб бeролмайсизларми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!Сиз намоз ўқиб, кундалик фарз ва вожиб амалларни бажариб, илм олмоқчи бўлсангиз, аввало ақийда масаласини яхшилаб ўрганишингиз керак. Бунинг учун биринчи ўринда Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг қаламларига мансуб “Сунний ақийдалар”, “Кифоя”, "Ҳадис ва Ҳаёт" ва "Руҳий тарбия" китобларини ўқишингизни тавсия қиламиз. Ундан сўнг "Тафсири ҳилол" китобига ўтишингиз мумкин. Агар намоз ва рўза каби ибодатларнинг аҳкомларини билмасангиз “Мўминнинг меърожи” ва “Мўминнинг нажоти” китобларидан бошланг. Сўнгра юқоридаги рўйхат бўйича давом эттирасиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 09:58 | Савол-жавоблар | 144 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar