Зулм бўладими?

Ассалому алайкум! Машинамиз бошқаси билан авария бўлди у машина айбини тан олди ва ремонтни 70% қисмини қоплашни бўйнига олди, биз рози бўлдик. Устага элтдик уста ремонтни 3.59 млнга бахолади ва у кишига 2.513 млн қисми тўғри келди. Келишилди, пулни маьлум санага беришга ваъдалашилди. Шу билан бу қисми ёпилди. Биз изланиб арзонроқ жойларини қидириб ремонтни арзонроққа 2 млнлар атрофида битириш арафасидамиз ўз маблағимиз хисобига. Шу холатни хукми қандай? Биз у кишидан 2.5 млнни олишимиз тўғрими ёки зулм қиляпмизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қанча зарар кўрган бўлсангиз, ўша миқдордагини олишга ҳақлисиз фақат. Ундан ортиғини олиш жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 11:06 | Савол-жавоблар | 162 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar