Ифторликни кечиктирса
Ассалому алайкум! Бир курсдошим Саодат асри қиссаларида бир саҳобани ифтор вақти ухлаб қолгани, вақти ўтиб кетгани ва аёли "Эҳ, бекор ухлабди энди кечаги саҳарлик билан эртанги рўзасини ҳам тутиши керак" деган гапни ўқиганлиги ҳақида айтди. Агар инсон ростдан ҳам шундай ҳолатга тушса, ифторлик қилмай кейинги кунга улаб юбориши керакми? Шу ҳақида бироз маълумот берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади: عَنِ الْبَرَاءِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ أَصْحَابُ مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا كَانَ الرَّجُلُ صَائِمًا فَحَضَرَ الْإِفْطَارُ فَنَامَ قَبْلَ أَنْ يُفْطِرَ لَمْ يَأْكُلْ لَيْلَتَهُ وَلَا يَوْمَهُ حَتَّى يُمْسِيَ، وَإِنَّ قَيْسَ بْنَ صِرْمَةَ كَانَ صَائِمًا، فَلَمَّا حَضَرَ الْإِفْطَارُ أَتَى امْرَأَتَهُ فَقَالَ لَهَا: أَعِنْدَكِ طَعَامٌ؟ قَالَتْ: لَا وَلَكِنْ أَنْطَلِقُ فَأَطْلُبُ لَكَ. وَكَانَ يَوْمَهُ يَعْمَلُ فَغَلَبَتْهُ عَيْنَاهُ، فَجَاءَتِ امْرَأَتُهُ فَلَمَّا رَأَتْهُ قَالَتْ: خَيْبَةً لَكَ. فَلَمَّا انْتَصَفَ النَّهَارُ غُشِيَ عَلَيْهِ، فَذُكِرَ ذَلِكَ لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَنَزَلَتْ هَذِهِ الْآيَةُ - أُحِلَّ لَكُمْ لَيْلَةَ الصِّيَامِ الرَّفَثُ إِلَى نِسَآئِكُمْ - فَفَرِحُوا بِهَا فَرَحًا شَدِيدًا، وَنَزَلَتْ - وَكُلُواْ وَاشْرَبُواْ حَتَّى يَتَبَيَّنَ لَكُمُ الْخَيْطُ الأَبْيَضُ مِنَ الْخَيْطِ الأَسْوَدِ-. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ. وَفِي رِوَايَةٍ: كَانَ النَّاسُ عَلَى عَهْدِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا صَلَّوُا الْعَتَمَةَ حَرُمَ عَلَيْهِمُ الطَّعَامُ وَالشَّرَابُ وَالنِّسَاءُ، وَصَامُوا إِلَى الْقَابِلَةِ، فَاخْتَانَ رَجُلٌ نَفْسَهُ فَجَامَعَ امْرَأَتَهُ وَقَدْ صَلَّى الْعِشَاءَ وَلَمْ يُفْطِرْ، فَأَرَادَ اللهُ أَنْ يَجْعَلَ ذَلِكَ يُسْرًا لِمَنْ بَقِيَ وَرُخْصَةً وَمَنْفَعَةً، فَقَالَ سُبْحَانَهُ: - عَلِمَ اللّهُ أَنَّكُمْ كُنتُمْ تَخْتانُونَ أَنفُسَكُمْ فَتَابَ عَلَيْكُمْ وَعَفَا عَنكُمْ - الْآيَةَ Баро розияллоҳу анҳудан ривоят:
«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан қачон бир киши рўзадор бўлсаю ифтор вақтида ифтор қилмай ухлаб қолса, ўша кечаси ва эртасига кундузи, то кеч кирмагунча таом емас эди. Қайс ибн Сирма рўзадор эди. Ифтор бўлганда хотинини олдига келиб, «таоминг борми?» деди. Хотини: «Йўқ. Лекин бориб сенга таом келтираман», деди.
У кундузи ишлар эди. Кўзи илиниб ухлаб қолди. Хотини қайтиб келиб, уни кўриб, шўринг қурисин, деди. Эртасига кун яримлаганда ҳушидан кетиб йиқилди. Бу нарса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилинди ва ушбу оят нозил бўлди:
«Сизларга Рўза кечасида аёлларингизга яқинлик қилиш ҳалол қилинди...».
Бунинг учун жуда ҳам хурсанд бўлдилар.
Шунингдек: «Ва то оқ ип қора ипдан ажрагунча еб-ичинглар» ҳам нозил бўлди». Бухорий, Абу Довуд ва Насаъий ривоят қилганлар.
Бошқа ривоятда эса: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида Хуфтонни ўқиганларидан кейин одамларга таом, шароб ва аёллар ҳаром бўлар эди ва янаги кечага рўза тутар эдилар. Шунда, бир киши ўз нафсига хиёнат қилди. Хуфтонни ўқиб бўлиб, ифтор қилмай туриб, хотинига яқинлик қилди. Сўнгра Аллоҳ ўшани қолганларга осон, рухсатли ва манфаатли қилишни ирода этди. Ул пок зот:
«Аллоҳ, албатта, сиз ўз нафсингизга хиёнат қилишингизни билди. Бас, У сизларни кечирди ва афв қилди...» оятини охиригача туширди».
Шарҳ: Ушбу икки ривоятда дастлаб рўза фарз бўлган вақтида ҳукми ҳозиргидан бошқачароқ экани, ўзига яраша қоидалари борлиги ҳақида сўз кетмоқда. Ўша дастлабки қоидаларга биноан ифтор вақти қуёш ботгандан то хуфтон намози вақти киргунча бўлган, холос. Агар ўша вақт ичида ифтор қилиб олинмаса, ундан кейин янаги ифтор вақти келмагунча еб-ичишга рухсат бўлмаган.
Шунингдек, рўза пайтида кечаси ҳам эру хотин жинсий яқинлик қилишларига рухсат бўлмаган. Бу ўзига хос тарбия усули бўлиб, Аллоҳ таоло мусулмонларга хоҳлаган шаклда рўза ибодатини амр қилиши мумкинлигини, лекин энг осон ва фойдали йўлини ихтиёр этаётганини тажрибада кўрсатган.
Албатта, юқорида зикр қилинганидек, ифтор вақти фақат Шом билан Хуфтон орасида бўлиши ва Рўза кечасида жинсий алоқаларни ман қилиниши ўзига яраша қийинчиликлар туғдириши турган гап.
Шундай бўлди ҳам. Мусулмонлар ҳаётида бу икки масалада ҳам ибрат оладиган воқеалар бўлиб ўтди. Ана шундан кейингина Аллоҳ таоло Рўза тутиш бўйича бир оз қийин бўлган ҳукмларни бекор қилиб, бандаларга енгиллик яратди. Бунга эса мусулмонлар ҳаётида ўтган икки ҳодиса сабаб бўлди.
Биринчи ҳодиса Мадина аҳлидан бўлган, ансорий саҳоба Қайс ибн Сирма розияллоҳу анҳу билан кечди. У кишининг хурмо боғлари бор эди. Қайс розияллоҳу анҳу кун бўйи ўша боғда меҳнат қилар эдилар. Бир куни рўза тутган ҳолларида кечгача боғда ишладилар. Ифтор яқин қолганда уйга келиб хотинларидан ифтор қилгудек таом борми, йўқлигини сўрадилар. Аёл тайёр таом йўқлигини, лекин бир оздан сўнг келтиришини айтиб, таом келтиргани чиқиб кетди. Кун бўйи боғда ишлаб чарчаган Қайс ибн Сирма розияллоҳу анҳу ухлаб қолдилар. Таом олиб келган хотин эрининг ухлаб ётганини кўриб, шўринг қурсин, ухлаб қолибсан-ку, деди-да, раҳми келиб уйғотмади. Шундай қилиб, Хуфтон вақти бўлди. Қайс розияллоҳу анҳу ифтор қилиш ҳақидан маҳрум бўлди. Эрталаб яна боққа ишлагани кетди. Икки кун қаторасига, орада овқат емай рўза тутиб, боғда меҳнат қилган Қайс ибн Сирма кун ярим бўлганда ҳушдан кетиб йиқилдилар.
Бу ҳодиса хабари дарҳол Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борди. Ўз-ўзидан ҳаммада савол пайдо бўлди. Рўзани ана шундай қийинчилик билан тутилаверадими ёки бошқа бирор ўзгариш бўладими?
Жавоб эса Аллоҳ таоло томонидан келди. У зот азза ва жалла мўмин-мусулмон бандаларига лутфу карам кўрсатиб, Рўза ибодатида уларга осонлик яратди. Рамазон рўзаси кечаларида ҳам хотинларга жинсий яқинлик қилишга рухсат берди. Ифтордан кейин эса, то тонг отгунча таом ва шаробга рухсат берди. Бу лутфу марҳаматдан мўмин-мусулмонлар беҳад шод бўлдилар.
Иккинчи ҳодиса қаҳрамонининг исми ривоятда очиқ айтилмаган. Эҳтимол, у кишининг ҳурматларидан шундай қилинган бўлса керак. Аслида эса, бу ҳодиса қаҳрамони ким эканлиги ҳам маълум ва машҳур. Мазкур ҳодиса қаҳрамони ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудирлар.
У киши ифтордан кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан гаплашиб ўтириб, сўнгра уйларига келганлар ва хотинларига бирга бўлиш истагини билдирганлар. Хотинлари эса, мен ухлаб турдим, деганлар. Яъни ухламасам шариат ҳукми бўйича жоиз эди, аммо мен ухладим, энди шариат ҳукми бўйича менга яқинлик қилишингиз мумкин эмас, деганлари эди. Аммо ҳазрати Умар, ухлаганинг йўқ, дедилар-да яқинлик қилдилар. Ўзлари билиб туриб, ўз нафсларига хиёнат қилдилар. Сўнгра афсус-надомат қилиб, бориб ҳодисани Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб бердилар. Ана шунда:
«Аллоҳ, албатта, сиз ўз нафсингизга хиёнат қилишингизни билди. Бас, у сизларни кечирди ва авф қилди....» ояти охиригача нозил бўлди.Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Рўза дастлаб фарз қилинган вақтда ифтор вақти қуёш ботгандан хуфтон вақтигача бўлгани.
2. Хуфтон вақтигача ифтор қила олмай, жинсий яқинлик қила олмай ухлаб қолган кишига янаги ифтор вақти келгунча таом, шароб ва хотин ҳаром бўлган.
3. Кейин мазкур ҳукм насх қилиниб, қуёш ботгандан то тонг отгунча таом емоқ, шароб ичмоқ ва жинсий яқинлик жоиз бўлган.
4. Ҳозир тутадиган рўзамиз жуда ҳам осон турдаги рўза экани. Агар Аллоҳ хоҳласа, қийин қилиб қўйиши ҳам мумкин эканлиги. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
23 Май 2022, 11:07 | Савол-жавоблар | 166 | Рўза