Вебмоней пул айирбошлаш

Ассалому алайкум! Менинг “Пайонер Доллар Онлайн! кашелокимда долларда пул бор. Бу пулни Узкарт картамга ташлаб олишим учун аввал Пайонердан - Вемонейга - Узкартга пул ўтади. Бу жараенда Пайонер Доллардаги пул - Вебмоней ВМЗ га малум фоизда ўтказилади, масалан 400 пайонердаги доллар Вебмонейга 450 ВМЗ бўлиб тушади, сўнг ВМЗ(АҚШ Доллари) дан ВМЙ (ўзб сўми) га айлантирилади ва Узкартга ташалади. Бу ерда асосий жараён валюталарни сотиб олиш ва сотишда ва барча айирбошлашлар Вебмоней ишлаш тизимида бўлади. Шундай йўл билан пулни узб картга ташлаш қанчалик тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар амалиётлар давомида фоиз ёки ношарий иш бўлмаса, жоиз. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 11:08 | Савол-жавоблар | 160 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar