Даъватчи туристлар

Ассалому алайкум! Бугун дугонам билан ўтирганимизда 2 та Кореялик турист қизлар келиб ўзбек тилини ўрганишаётганини ва суҳбат қуришни таклиф қилишди. Суҳбат давомида Ийсога ибодат қилишларини айтишди ва сиз уларни танийсизларми деб сўрашди. Мен қисқа қилиб Ийсо Биби Марямнинг ўғиллари ва пайғамбар эканликларини айтиб мавзуни ёпдим. Улар буни сезгандек ҳам бўлишди(бу мавзуда эшитишни ҳоҳламаганимни). Сўнг бошқа мавзуларда, таълим, техника, ривожланиш инлиз тили ва ҳоказолар ҳақида гаплашдик. Улар Япония, Туркия, Қозоғистон каби кўплаб давлатларда бўлганини ва Ўбекистон уларга энг кўп ёқганини айтиб ташаккурлар айтишди. Суҳбатдан кейин бекор улар билан гаплашдим, гаплашмаслигим керак эди деб жуда ташвишланиб қолдим. Уйга қайтгунимча тавҳид калимасини ва истиғфор айтиб келдим. Мен нотўғри қилмадимми, шундай масалаларда қандай йўл тутиш керак? Нотўғри йўл тутган бўлсам қалбимни қандай ҳотиржам қиламан, йўл кўрсатинг, илтимос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри иш қилгансиз. Улар миссионерлар бўлиб диннинг душманларидир. Ўзбекистондан уларни ҳаракати қонун билан таъқиқланган. Кимда ким сизга ўхшаб уларга дуч келса тезда тегишли ташкилотларга айтиб чора кўриш керак. Туристларни бизни юртимизга кириб келиб бундай бузғунчи ғояларини тарқатиши қонунан ман қилинган. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 11:09 | Савол-жавоблар | 162 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar