Ёлғондан келган мукофот пулининг ҳукми қандай?
Ассалому алайкум! Мен ишлайдиган корхонада ойлик маошдан ташқари ишчиларга ойлик мукуфот пули тўланади. Белгиланган иш режаси 100 фоизга бажарилса, мукофот пули тўланади, агар 99 фоиз бўлиб қолса ҳам, тўланмайди. Агар 110 фоиз бўлса ҳам мукофот пули 100га тўлангандек тўланади. Бу иш берувчи белгилаган шартлардан. Айрим ойлар шундай ҳолат кузатиладики, режа 100дан ортиқга бажарилади. Шунда корхона раҳбарияти айрим қўл остидагилар билан келишган ҳолда, юқори турувч раҳбарларга режани 100 бажарилди деб кўрсатади ва қолган бажарилган ишни яширади. Келаси ой режа 99 бўлиб қолса, ўтган ой яширганини қўшиб яна 100 бажарилди деб ҳисобот беради. Мукофот пули икки ойга ҳам бир хил чиқади. Аслида, иш берувчи белгилаган низом бўйича мукофот пули биринчи ой учун тўланиб, 2-ой учун тўланмаслик керак эди. Бундан ишчилар бехабар. Чунки, улар иш ҳажми таҳлилини олиб бориш имкониятига эга эмас. Уларга маълумот умумий қилиб айтилади (шу ой режа бажарилди ёки бажарилмади деб). Савол: 1. Ишчилар ва менинг ойлик маошимга беихтиёр қўшиладиган (ёлғондан келган) мукофот пули ҳалолми? 2. Ҳалол бўлмаса шу қўлимиздаги мукофот пули миқдорини нима қилсак бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ёлғонлигини билсангиз асло ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!
23 Май 2022, 11:13 | Савол-жавоблар | 148 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ёлғонлигини билсангиз асло ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!
23 Май 2022, 11:13 | Савол-жавоблар | 148 | Ҳалол ва ҳаром