Ижара вал иқтино

Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Хазратлари. Аллоҳ Ислом Умматига ва Ўзбек миллатига қилаётган хизматларингиз учун беҳисоб ажру-савоблар билан мукофотлантирсин.Саволим тоза назарий яъни воқеликдаги низони ҳал қилиш учун эмас (ижарага олувчи билан ҳеч қандай низомиз йўқ). Саволим қуйидагича:Ижара вал иқтино асосида автоулов ижарага бергандим. Шартлари қуйидагича: Ижарага олувчи бозорни қидириб автоулов топди. Мен бориб автоуловнинг эгасига пулини тўлаб машинани сотиб олдим ва ижарага олувчига ижарага бердим. Ижара шартномаси туздик. Шартномага асосан ижарага олувчи ҳар 10 кунлик муддат учун олдиндан ижара тўлови амалга ошириб боради. Биринчи тўловнинг суммаси катта, қолган тўловлар бир хил. Ижара тўловлари тўлиқ амалга оширилгандан кейин машинани ижарага олувчига пулсиз бериш оғзаки келишилган.Маълум бир вақт ўтгандан кейин ижарага олувчи ижарадан бош тортса, ўша кунгача қилинган тўловлар нима бўлади? Тўланган суммалар ижара тўлови бўлганлиги учун ижарага берувчида қоладими ёки ижара вал иқтинода шартлар бошқачами?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу мулк қилиб бериш билан тугайдиган ижара ҳақидаги гапларда айтилган. Топиб ўқинг.

5 Май 2022, 04:13 | Савол-жавоблар | 182 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar