Кореада универститет танлаш

Ассалому алайкум! Биз Жанубий Кореага ўқиш мақсадида келганмиз. Бизга маълумки Кореада турли динлар мавжуд ва диний универститетлар ҳам мавжуд. Аммо баъзи универститетлар борки уларда дунёвий ва диний йўналишлар бор. Кўпида универститет номига "Сатолис университй" номи қўшилган бўлади баъзиларида эса уни билиб бўлмайди, қачонки универститетлар ҳақида тўлиқ маълумотни интернетдан топмагунча... Саволим шундайки, мана шу каби бошқа динлар билан боғлиқ универститетларнинг динга боғлиқ бўлмаган факултетларида ўқишимиз мумкинми? Масалан, иқтисод, маркетинг, туризм соҳаларида ўқисак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар динингиз ва этиқодингизни ҳимоя қилиб яшаш мумкин бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 11:16 | Савол-жавоблар | 135 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar