Бир заводда ишлаб чиқарилган маҳсулот
Ассалому алайкум! Мен чет давлатда юрганим боис маҳсулот олишда озгина қийинчиликга дуч келмоқдаман. Саволим шундан иборатки, мусулмон одам истемол қилса бўладиган маҳсулот бошқа бир маҳсулот яъни чўчқа ёғи ёки гўшти таркибида мавжуд маҳсулот билан бир заводда ишлаб чиқарилган бўлса уша маҳсулотни истемол қилиш жоизми? Мисол учун: ёгурт маҳсулоти, таркиби ёзилган жойга қарасам тагида бу маҳсулот чўчқа ёғи ёки гўшти қўшиб ишлаб чиқариладиган маҳсулот билан бир заводда ишлаб чиқарилган деб ёзиб қўйилган.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Маҳсулотда чўчқа бўлмаса ва заводда чўчқа солинган идишларда тайёрланмаган бўлса истеъмоли жоиз. Валлоҳу аълам!
23 Май 2022, 11:17 | Савол-жавоблар | 167 | Ислам