Коррупсия

Ассалому алайкум! Маълумки магистратурадан кейинги босқич бу доктарантура. Лекин айрим отмларда бундай босқичларда ўқиш учун билимни умуман аҳамияти ёқ. Айрим катталар чўнтагизга қараб танлашади ким ўқишга киришини. Лекин ман чарчаганман бу тизимдан. Уларни чўнтагини қаппайтириш ниятим ёқ. Ҳозирда бошқа отмларни суриштиряпман. Ҳақиқатан билимга қараб қабул қиладиганларини. Мана шундай одамлар бор экан жамиятимиз гуркираб ривожланмайди, ватанимиз ривожланган давлатлар қаторига қўшилолмайди. Калласида урвоқ ҳам бўлмаган кадр нима қилиб бера олади Ўзбекистонга? Бундайларга қараб атрофдагиларни ҳам илмбокишдан интилиши сўнади. Улар ҳам китобни ташлаб, кўпроқ пул ишлашга ошиқиб қолишади. Буларни ёзишдан мақсадим лавозимидан фойдаланиб мана шундай коррупсия орқали пул ишлаб юрадиган одамларга бунинг оқибати қандай бўлиши, гуноҳ даражаси қанчалик оғирлигини, дунё-ю охиратда жазоси қандай бўлишини тўлиқ айтиб берсангиз дегандим. Зеро, бир бўлмаса бирига таъсир қилиб қолса Ин ша Аллоҳ.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда пора ҳаром, олган ҳам берган ҳам бир хил. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه ، قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم الرَّاشِيَ وَالْمُرْتَشِيَ فِي الْحُكْمِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳукмда пора берувчини ва пора олувчини лаънатладилар».
Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган.
Аллоҳдан Ўзи хуш кўрадиган ва рози бўладиган нарсага муваффақ қилишини сўраймиз. Аллоҳу аълам. Пора араб тилида «ришва» деб аталиб, шаръий истилоҳда адолатни йўққа чиқариш ва ботилни юзага чиқариш учун бериладиган нарсага ишлатилади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам лаънатламоқдалар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг лаънатлари жуда оғир жазодир, чунки лаънат бировнинг Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлишини сўрашдир. Аллоҳнинг маҳбуб Расули Аллоҳ таолодан сўраган нарса бўлмай қолмаслиги ҳаммага маълум. (“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 17:00 | Савол-жавоблар | 146 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar