Рамазонда узур сўрашлик
Ассалому алайкум! Рўза ойи келишидан олдин кўплар хаммадан биттада узур сўрайди инстаграм ёрдамида. Шунга бошқалар бу нотўри иш фақат рўза ойи кегани учун узур сўраш дийшвоти. Шу ишимиз нотўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон киши бирор инсонга зулм қилган бўлса ёки ҳаққини еган, ғийбат қилган, ўзгаларнинг ҳузурида обрўсини тўккан бўлса албатта бу иши учун дарҳол истиғфор айтиши, надомат чекиши, қайта бу ишга қўл урмасликни қасд қилиши ва ўша инсондан уни кечиришлигини сўраши, розилигини олиши шартдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деб марҳамат қиладилар: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ : مَنْ كَانَتْ لَهُ مَظْلَمَةٌ لِأَحَدٍ مِنْ عِرْضِهِ أَوْ شَيْءٍ فَلْيَتَحَلَّلْهُ مِنْهُ الْيَوْمَ قَبْلَ أَنْ لَا يَكُونَ دِينَارٌ وَلَا دِرْهَمٌ، إِنْ كَانَ لَهُ عَمَلٌ صَالِحٌ أُخِذَ مِنْهُ بِقَدْرِ مَظْلَمَتِهِ، وَإِنْ لَمْ تَكُنْ لَهُ حَسَنَاتٌ أُخِذَ مِنْ سَيِّئَاتِ صَاحِبِهِ فَحُمِلَ عَلَيْهِ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким бировнинг шаънига ёки бирор нарсасига зулм қилган бўлса, уни бугун – динор ҳам, дирҳам ҳам бўлмай қолишидан олдин – рози қилиб олсин. Агар солиҳ амали бўлса, ундан қилган зулми миқдорида олинади; яхшиликлари бўлмаса, ҳақ эгасининг ёмонликларидан олиниб, бунга юклатилади». Бухорий ривояти.
Кечирим сўраш, розилик олиш, узр изҳор қилишга ҳар вақт шошилиш зарур. Шариатимизда бу иш рамазон ойи, қадр кечаси, ийд куни каби бирор вақтга хослаб қўйилмаган. Уни ортга суриш ва кечиктириш тўғри эмас. Магарам агар мазлумнинг қалби юмшайдиган вақт, ўрин ва ҳолатни кутиш учун бўлса майли. Кимнингдир кечирим сўрашга бўлган ҳиммати ва журъати айнан рамазон ойида етса бу ишни қилишнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам!
23 Май 2022, 17:00 | Савол-жавоблар | 139 | Турли саволлар