Насия савдодан закотни хисоплаш

Ассалому алейкум! Мен насия савдога автомобил берганман 1) автомобилни 10,000 га олганман 1 йилга ойига 1,000 дан 12,000 килип беришга берганман берганимга хали 1 йил булмади 6 ой булди 6,000 олдим кандай закот хисоплайман 10,000 данми еки 12000 данми. 2) автомобилни 9 ой олдин 9,000 га олганман 2 йилга ойига 500дан 12,000 килип беришга берганман лекин олган одам 9 ой давомида 4 ой пул берди бошка пулимни бермияпти алдап кочип юрипти ва мошинамни авария килипти хозир фойдасимас пулимни танини олсам хурсандман чунки мошинани ушлап соттирсам хам фойдаси чикадикон нархга сотилмийди урилганига. Бу 2 чи мошинамдан кандай закот бераман 9,000 данми еки 12,000 данми.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). 12000 дан закот берасиз. 6000 қўлингизга келиб тушгани учун бир йил айланиши билан дарҳол закотини берасиз. Қолган қисмининг закотини эса қўлингизга олганингиздан сўнг адо қилсангиз бўлади.2). 12000 дан закот берасиз. Ҳозирча қўлингизга келиб тушган қисмини нисобга қўшиб закотини адо қилинг. Қолган қисмининг закотини эса пулни қўлингизга олсангизгина тўлайсиз. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 17:01 | Савол-жавоблар | 165 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar