Хизмат нархини олдиндан келишув

Ассалому алайкум! Касбим техника, электроника таъмири билан алоқали. Мижознинг обкелган техникасининг олдиндан қандай бахога тузатилишини билиш қийин. (Компьютер экрани кўп қора бўлса масалан). Шунинг учун нарх айтолмаймиз. Тузатгандан кейин хизмат хақи сўрасак баъзан қиммат кўришади. Шариатга кўра қандай йўл тутишимиз керак.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ишни бажаришдан олдин ҳизмат ҳақини аниқ қилиб келишиб олишингиз шарт. “Буюмингизни яхшилаб ўрганиб кўриб, айб нимада эканини аниқлаб ҳизмат ҳақини айтиб юбораман, рози бўлсангиз кейин тузатишни бошлайман” деб айтсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 17:02 | Савол-жавоблар | 155 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar