Рўзам очиладими?

Ассалому алайкум! Синглим эрталаб томоғи оғриди ва иштаҳаси бўлмаганлиги учун сахарликда яхши овқатланолмади. Кундуз дарсга борганда боши айланиб, кўз олди қоронғилашиб кетибди (лекин ҳушудан кетмаган). Қўрқиб қолиб дугоналаридан сув сўраб сув ичибди. Кечқурун мендан йиғлаб сўраяпти қасддан очишга киради деб. Саволим синглимга каффорат вожиб бўлдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Соғлиғига хавф етишидан қўрқиб рўзасини бузган бўлса фақат қазосини тутиб беради. Каффорот вожиб эмас. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 17:02 | Савол-жавоблар | 145 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar