Тирикчилик

Ассалому алайкум! Баьзида қилаётган тирикчилигимизда иш камайиб кетса, халол ишлашга астойидил харакат қиламиз, шундей пайтларда сабр қилиб ўтирган яхшими ёки бошқа сохада тирикчилик қидирганимиз яхшими? Шариатимизда бунга қандей кўрсатмалар бор?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бир соҳани етук мутахассиси бўлиш энг афзал амаллардан. Набий алаёҳиссалом “Аллоҳ азза ва жалла бирингиз амалини мустаҳкам қилиб бажаришини севади” деганлар. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 14:59 | Савол-жавоблар | 130 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar