Гувоҳномани олса талоқ бўладими

Ассалому алайкум! Эр хотинига талоғини бермаса аёли яшамиман ажрашаман деб судга ажрашиш учун ариза берса ва суд ажрим қарорини чиқарса ва аёл киши загсдан никох бекор қилинганлиги тўғрисидаги гувохномани олса эр ва хотин ўртасига талоқ тушадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! ЗАГСни бекор қилаётганида айтилган гапларга қаралади. Агар талоқ ёки талоққа далолат қиладиган бирор гап айтилмаса ўз-ўзидан талоқ тушиб қолмайди. Бундай ҳолатда аёл то эрдан талоқ олмагунча бошқасига никоҳланиши жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 14:59 | Савол-жавоблар | 152 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar