Таҳоратни бузадими

Ассалому алайкум! Мен бир неча йил аввал гайморит касаллигига чалиниб даволанган эдим. Лекин шундан бери бироз шамолласам ўша касаллик яна безовта қилмоқда. Касслик вақтида бурундан оқадиган йиринг таҳоратни кетказишини ушбу сайтдаги саволлардан ўқиб билиб олдим. Лекин менда касаллик вақтида ютинганимада беихтиёр бурун бўшлиғидан йирингли ажралма томоғимга ютилиб кетмоқда. Бу ҳолатда ҳам таҳорат бузиладими? Бундай вазиятда қандай йўл тутишим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бузилмайди. Лекин у нарсни ютманг. Муолажасини қилинг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 15:00 | Савол-жавоблар | 181 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar