Математика ўқитиш

Ассалому алайкум! Мен ҳозирда университет талабасиман университетда амалий математика ва информатика йўналишида ўқийман. Мен ўқишни битирганимдан кийин ўқитувчилик қилмоқчиман яъни математика фани ўқитувчиси бўлмоқчиман. Иншааллоҳ ҳалол ва савобли касблиги учун. Лекин мени шу нарса ўйлантирадикии математика фани ўз ичига шундай мавзуларни оладики уларни ҳаётта нимага керак экан деб ўйлаб қоламан. Уни устига бунақа мавзулар жуда ҳам кўп, ҳаётда керак бўладигани қўшиш, айириш, кўпайтириш ва бўлиш асосан ишлайди қўшимча юза ва ҳажмлар ҳуллас арифметика буларни ҳаммаси. Мен буларни қаерда ишлатамиз нимага ўрганаябмиз деб устозларимиздан ҳам сўрганмиз улар ҳам негалигини айтишолмаган деярли. Сиздан сўрамоқчи бўлган нарсам шуки нимага кераклигини ўзим ҳам билмаган нарсаларни мактаб дарсларида ўргатсам ҳам Илм ўргатишни яъни устозликка вада қилинган савобларни оламанмии?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Инсонлар ўз ҳаётларида математикадаги мураккаб қоидалар қўллашга эҳтиёжлари тушмаслиги унинг бефойда эканини билдирмайди. Балки ушбу фандаги илмлар нима учун керак эканлигини билмаётганимиз, у қўлланиладиган соҳалар ҳақида ўйланиб ҳам кўрмаётганимиз жуда ачинарли ҳол. Албатта бу илм манфаатли ва умматнинг ривожи учун хизмат қила олади. Уни ўрганиб фарзи кифоядир. Модомики уни адо қилишни ўз зиммангизга олган экансиз, охиригача боринг. Математикага ихтисослаштирилмаган умумтаълим мактабларида ушбу фаннинг чуқурлаштирилган шаклда ўтилиши эса алоҳида баҳсли масаладир. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 15:01 | Савол-жавоблар | 133 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar