Маъносига тушунмадим

Ассалому алейкум! Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: Кимики: «Албатта Аллоҳ арш устида ўтирувчи» деб эътиқод қилса, бас У кофирдир. Мана шу жумланинг маносини тушунмадим, илтимос тушинтириб берсангиз. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Устида деганда макон маъносини нисбат берса Аллоҳ таолони махлуқотларга ўхшатиб маконга чегаралаб унга муҳтож қилиб қўйган бўлиб куфр келтирган бўлади, имомнинг гаплари шу маънода. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 23:49 | Савол-жавоблар | 138 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar