Қайси вақтда Қуръони Карим эшитиш жоизмас
Ассалому алайкум! Маърузада эшитган эдим, Қурьони Каримни уч пайтда тинглаб бўлмайди деб. Лекин қўшнимиз эрталаб қўёш чиқаётганда тинглагани эшитилади. Эрталаб қуёш чиқаётганда ва кечкурун қуёш ботаётганда Қурьони Карим эшитиш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қуръони каримни қуёш чиқаётганда ҳам, қуёш қиёмга келган пайти ҳам, қуёш ботаётганда ҳам тинглаш жоиз. Сиз намоз ўқиш жоиз эмас бўлган вақт билан Қуръон ўқиш вақтини адаштириб қўйибсиз. Бу пайтларда намоз ўқиш ҳаром холос.
Ҳанафий мазҳаби бўйича, қуйидаги вақтларда барча намозларни ўқиш ҳаром:
1. Қуёш чиқаётган пайтда.
2. Қуёш қиёмга келган вақтда. (Жума куни мустасно.)
3. Қуёш ботаётган пайтда. (Ўша куннинг асри мустасно.)
Қуйидаги вақтларда нафл ўқиш ҳаром.
4. Бомдод намозининг фарзини ўқигандан то қуёш найза бўйи кўтарилгунча.
5. Аср намозининг фарзини ўқигандан то қуёш ботгунча.
Ҳанафий мазҳаби бўйича қуйидаги вақтларда ҳам нафл намозлари ўқиш макруҳдир:
6. Тонг отгандан сўнг бомдоднинг суннатидан бошқа нафл намозларни ўқиш. Бунинг далили:عَنِ ابْنِ عُمَرَ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ بَعْدَ طُلُوعِ الْفَجْرِ إِلَّا رَكْعَتَيِ الْفَجْرِ رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ Ибн Умардан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Фажрдан кейин бомдоднинг икки ракъат суннатидан бошқа намоз йўқ», дедилар».
Табароний ривоят қилган.
7. Шом намозидан олдин нафл ўқиш. Чунки шом намозини тез ўқишга амрлар бор. Ундан олдин нафл ўқиш шомни кечиктириш бўлади.
8. Жума, ийд, ҳаж, никоҳ, кусуф, хусуф ва истисқо хутбалари бўлиб турган вақтда. Бу вақт имом минбарга чиққанидан то намозни ўқиб бўлгунича давом этади.
9. Ийд намозидан олдин ва кейин.
10. Фарз намозга иқома айтилганда. Фақат бомдоднинг суннатини тезда, фарзга улгуриш шарти билан ўқиб олиш жоиз. (“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 15:13 | Савол-жавоблар | 126 | Қуръони карим