Васвасами

Ассалому алайкум! Хаёлимга шундай нарсалар келадики ўзимдан нафратланиб кетаман. Бу хаёллар жудаям турли хил шахвоний хаёллар, шубҳалар, гумонлар хуллас тилим билан айтсам аниқ кофур бўламан. Пайғамбаримуз ҳақида аҳли аёллари тўғрисида( базида бундай ҳаёллар онамга нисбатан ҳам келади шунда хаётдан бутунлай совуб кетаман). Мен бундай холатга тушганимга анча бўлган 10 йилдан ошган чамамда. Ҳеч қутила олмаяпман. Алҳамдулиллаҳ номоз ўқийман. Дуоларимда ҳар доим бу хаёллардан қутулишни сўрайман. Мени бу дунёда ушлаб турган ягона нарса "умид". Жуда кўп дипрессияга тушганим сабабли касаллик ортириб олганман. Интернет сайтларда шунга ўхшаш саволларни жуда кўп ўқийман, ўзим ҳам сизларга кўп савол йўллаганман, жавоблариниям ўқийман лекин ҳеч кўнглим таскин топмаяпти. Қандай йўл тутай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Киши нимани кўп кўрса, нима билан кўп машғул бўлса, фикри ўша билан машғул бўлиб қолади. Савдогар ҳар ерда бозорни, деҳқон далани, темирчи темирни, нонвой нонни кўраверади. Шунингдек, доимо ботил нарсага қўл уриб юрган одам ҳам ҳар ерда шуни ўйлайверади. Бу табиий ҳолатдир. Инсон табиати шундай яратилган. Агар сиз солиҳ бўлсангиз, Аллоҳ ҳаром қилган ишлардан четда бўлсангиз, вақтингизни ҳалол касб, илм таҳсили, савобли амаллар билан машғул қилсангиз, ҳаёлингиз ҳам амалингиз каби пок бўлади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 15:21 | Савол-жавоблар | 185 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar