Чарчадим бу дунёдан
Ассалому алайкум! Азиз устозлар жуда тушкунликка тушдим бу дунёдан чарчадим дадам кўп ичадилар ҳоззирда тутқаноқли бўлиб қолдилар ичадилар мазаларини қочиради бир амаллаб даволаб тузатсак яна муккасин кетиб ичадилар шунчалар озимни ожиз ҳис қиляпманки фақат дуо қиламан тинмай 3 фарзанд онасиман қолимдан кегунча солиҳа аёл бўлишга ҳаракат қиламан эрим Россияда 7 ой бўлди жудаям соғиндим тўғрисини этсам ҳаливери бормайман дейдилар келинг десам урушиб берадилар кўп ўртамизда муаммолар чиқди ҳар сафар мендан ўтган босаям уладан ўтган бўсаям ўзим узур сўраб ярашаман ғазаблари шунчалар тезки урушиб берадилар оддий гапга ҳам тўғрисини этсам ҳарсапар урушсала кўнглимга оғир ботади уларни ғазабларини ютишдан чарчадим аслида ёмон одам эмасла фақат жаҳллари жуда тез. Қуръон ёдлаётган толибаман, фиқҳ ўрганмоқдаман илм олгансари кўнглим юмшоқ, лекин шу жудаям нозик бўлиб кетяпти. Эрим билан ажрашиб кетгим ҳам кетяпти лекин фарзандларимчи қаергаям бораман қаергаям сиғаман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам беккорга бу дунёдан кетгилари келган эмасакан аслида бу менинг қийинчилигим уларни тортган машақатлари олдида ҳеч нима эмас биламан ношукурлик қиляпманми ёки. Атрофимдагилар эрини мулойим меҳрибонлигини кўриб шунчалар ҳавасим келадики олдин ҳаётимдаги гуноҳларим учун каффоратмикин ёки... устозлар мени ҳечкимим йўқ бу гапларни айтишга менга насиҳат қилинглар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз сабр қилиб, савоб умидида бўлинг. Аллоҳнинг ҳузурида бу сабрларнинг савоби зое бўлмайди. Эрингизга ҳам яхши муомала қилинг. Бир келиб кетишларини илтимос қилиб сўранг. Шариатда эркак киши тўрт ойдан ортиқ сафарда аёлини ташлаб юриши дуруст эмас. Албатта шароитни ҳам инобатга олиш керак. Аллоҳдан яхшилик умидида бўлинг. Аллоҳ Ўзи сизга ёрдамчи бўлсин, қалбингизга сокинлик ва розиликни ато қилсин! Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 15:26 | Савол-жавоблар | 159 | Оила ва турмуш