Акамнинг собиқ аёли

Ассалому алайкум! Менинг акам 9 йил келинойим билан яшади. Фарзанди бўлмагани сабабли ажрашиб кетишди, келинойим бошқа турмуш қуриб ўғил фарзандли бўлди. Хозирда иккинчи фарзандига хомиладор. Келинойим сабабларга кўра ажрашмоқчи экан, акамга қўнғироқ қилиб ярашишни, қайтиб никохдан ўтиб яшашни таклиф қилибти. Биз акамга қиз топиб қўйган эдик, акамга хам маъқул келганди. Энди эса акам келинойим қийин ахволда қолгани ва ёрдам бериш кераклигини, яьни қайтиб оила қуриш кераклигини айтди. Шариатда ор-номус, ғурур деган тушунчалар хам борку. Илтимос бизга насихатиз керак.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ерда акангиз нисбатан ажрашган аёли номаҳрам ҳукмига ўтган. Ҳозирда у аёл (келинойингиз) билан алоқа қилиб гаплашиши, хусусан турмуш қуриш тўғрисида гапириши шариатга хилоф, яъни ҳаром иш ҳисобланади. Шунинг учун бу ишини дарҳол тўхташиши керак. Акангиз у аёл билан гаплашиб, унинг оиласини бузилишига сабаб бўлмасин, гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 15:52 | Савол-жавоблар | 149 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar