Савоб бағишлаш
Ассалому алайкум! Мен ишлаб турган пайтларимда ёнимда хеч ким бўлмайди бўлса хам уйларнинг ташқи ва ички тамирлаш ишларини қилганим учун шериклар билан аксарият холларда алохида хоналарда ишлаймиз. Шу пайтта саловат ёки Қуръон ўқийман, ёдлаган сураларимдан у хам бўлмаса энг камида истиғфор айтаман ва уларни савобини онамга отамга ва яқин қариндошлар хамда ака-опаларимга бағишлайман. Базида дуо қилишга келганда кимдир чақиради ёки хаёлим чалғиб дуо қилиб савобини бағишлолмай қоламан шунда шуларнинг савоби бораверадими ёки дуо қилиб бағишлаш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Дуо қилиб бағишлаш шарт эмас. Имконини қилсангиз жуда яхши, лекин баъзи ҳолларда эсингиздан чиқиб қолса зарари йўқ. Худо хоҳласа ниятингизга асосан савоби етиб боради. Валлоҳу аълам! Ўтганларга савоб етказиш тўғрисида тўлиқ маълумот олишингиз учун қуйидаги линкда берилган мақолани ўқишни тавсия қилмиз.https://fiqh.uz/maqola/660
25 Май 2022, 15:52 | Савол-жавоблар | 154 | Дуолар