Сахарликда ухлаб қолса

Ассалому алайкум! Сизлар сахарликда тақвим бўйича 5-10 дақиқа кеч қолса қазо тутасиз дебсиз. Тақвим 100 фоиз вақтни белгилаганми? Билмаймизку саодат асрида биринчи азонгача сахарлик дейилганку?!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Улар тонга қараб рўза тутганлар. Ҳозир ўша тонгни белгилаб қўйишган. Аслида бу борада энг эҳтиётини олишимиз керак. 5-10 дақиқа кечиктирилса умуман рўза бўлмаган бўлади, чунки шариат наздида 5-10 дақиқа кечиктириб саҳарликни тўхтатиш билан обед қилиб рўза тутишни ҳеч қандай фарқи йўқ. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 15:56 | Савол-жавоблар | 150 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar