Христиан никоҳи Венчания

Ассалому алайкум! Мен бир рус қизга уйланмоқчиман. У эри билан 4 йил олдин ажрашган. Лекин христианлар никохи (Венчания) бўлган ва уларда талоқ йўқ экан. Унга уйлансам бўладими? Агар бўлса идда ўтирадими.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Уларнинг урфида нима нарса никоҳ ва нима нарса талоқ саналса ажрашиш ҳам шундай бўлади. Яъни нима қилса эр хотин бир биридан бегона ҳисобланса ўша бўлади. Агар исломга кирса ўз ўзидан аввалги никоҳи бекор бўлади, иддаси чиққач турмушга чиқаверади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:15 | Савол-жавоблар | 152 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar