Янгам мерос талаб қилиши мумкинми
Ассалому алайкум! Устозлар саволим қуйидагича. Яқинда амаким вафот этдилар. Биз амакимни оталари, яъни бобом яшаган уйда қолганмиз. Бобом тириклик чоғларида уйни айнан кимгадир мерос, хадя қилмаганлар. Одатда қайсидир ўғил ота уйда қолади. Амаким тириклик чоғларида охирги 20 йилда уйга даъво қилмаганлар (Бу йилда мен ақлимни танишни бошлаганман). Бошқа тирик фарзандлари хам ўзбекчиликдагидек бир фарзанд ота уйда қолсин фикрида бўлишган. Амакимни вафотларидан кейин биз яшаётган уйга янгамни ҳаққи борми, мерос талашишга ҳаққи борми? Бобом вафотларидан кейин уй 100% қайта қуриб битқазилган. Агар янгамни ҳаққи бўлса биз йер ҳисобидан амакимни ҳақларини чиқариб беришимиз керакми(Ўзимиз яшайдиган ҳудуддаги ер нархи бўйича ҳисоблаган холда)? Амакимни бир қиз фарзандлари бор.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Чиқариб беришингиз керак. Мерос илмини биладиган бирон аҳли илмга учранглар. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 16:00 | Савол-жавоблар | 135 | Бошқа ибодатлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Чиқариб беришингиз керак. Мерос илмини биладиган бирон аҳли илмга учранглар. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 16:00 | Савол-жавоблар | 135 | Бошқа ибодатлар