Халол ва ҳаром деб айтиш

Ассалому алайкум! Менинг саволим шундан иборатки мен чўчқа гўшти, халол бўлмаган колбаса сасиска бизга харом қилинган мумкинмас деб айтгандим. Шундан сўнг Абдуллох домланинг "Пайғамбаримиз (с.а.в )сийратлари марузасида бирор нарсани халол ёки харом деб айтиш фақат Аллоҳга хос биз бу мумкин ё мумкин эмас деб айтишимиз керак. Агар бу харом деган сўз айтсак кофир бўламиз деган сўзини эшитиб қолдим. Энди мен кофир бўлдимми? Жуда қўрқяпман, мен билмагандим бу сўзни айтиш мумкин эмаслигини. Энди нима қилай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз нотўғри тушунибсиз. Ҳаромни ҳаром, ҳалолни ҳалол дейишни ҳеч қандай зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 16:00 | Савол-жавоблар | 156 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar