Отанинг ички кийими
Ассалому алайкум! Бу саволни беришга ҳижолат бўляпман. Аввало узр сўрайман. Мен ота-онамнинг кўзларига ёмон кўриниб қолдим. Воқеа шундай бўлди: мен кечқурун ўзимнинг битта кийимимни ювиб қўйган эдим. Эрталаб онам "Отангнинг ички кийимини ҳам ювиб қўймабсан-да!" дедилар. Мен эса "Қиз бўла қандай қилиб эркак кишининг ички кийиминж ювади? Ахир бу маданиятга тўғри келмайдику...." деб гапимни тушунтирмасимданоқ ҳар икки томондан талаб ташлашди. Баъзида отамнинг ички кийимларини топа олишмаса менга қидиртиришади. Бундан мен жуда уялиб кетаман. "Ички кийим" дейишса ҳам майли эди, тўғридан тўғри русча номи билан бемалол айтаверишади. Мен эса ҳижолатдан нима дейишни ҳам билмай қоламан. Онам ўзимга секин айтсалар ҳам алам қилмас эди. Саволим шуки, қиз бола отасининг ички кийимини ювиши керакми? Бу уятли эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу уятли. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 16:00 | Савол-жавоблар | 148 | Долзарб саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу уятли. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 16:00 | Савол-жавоблар | 148 | Долзарб саволлар