Ширкми куфирми васвасами билмай қолдим

Ассалому алайкум! Мен шу муаммоларим билан анчадан бери курашиб келмоқдаман тушунтиришим қийин аммо харакат қиламан, мен аввалари номоз ўқиганимда Аллоҳни танир эдим жуда иймон билан номоз ўқир эдим лекин мен хозирда Аллоҳни танишим бироз қийинроқ буни кўп устозлардан сўрадим бу шайтон васвасаси дейишди аммо васвасага ўхшайдими йўқми бунисини билмадим гўёки қалбимдаги иймонни шайтон ўғирлаб қўйгандеқ яқинларим Аллоҳ рози бўлсин ёки шунга ўхшаш Аллоҳга шукур ёки шунга ўхшаш гўзал сўзлар айтишсалар бироз ғалати холат хис қиламан. Мен авваллари васваса бўлса етибор қаратмас эдим аммо бир вақти ширк хаёлни қасддан ўйлаб қўйдим жуда хам қаттиқ ёмон холатга тушган эдим кейн бунга товба қилгандим ундан кейн яна бир бор ширкни қасддан ўйлаб қўйдим кейин товба қилдим бора бора бу ширк қандайдир одатий дойимий холатга ўхшаб қолди хозир мен анча ғафлатда қолиб қалбим қорайиб кетти гунох устига гунохлар кўпайиб номозлар хам қолиб кетти анча <тушкунликка тушиб қолдим> барча ишларим, ўқишларим орқага кетти хар тарафлама тамом бўлдим. Хаёлларим хақида хатто айтишга хам қўрқаман нима дейишга хайронман. Мен хозир Аллоҳга ибодат қилсам яни номоз ўқисам ўртага шайтон тиқилади шундай холатлар бўладики оддий номоз ўқишга қийналиб кетаман. Қибладан бошқа тарафларга у бу иш қуролларини олиш мақсадида эгилсам яни эгилиб нарса олсам хаёлларимда сен бошқа тарафга қараб бош эгдинг деган бўлмағур васвасалар келади. Шулардан қутула олмайман яна намозда Аллоҳу акбар деб эгилсам хаёлимга турли шайтоний фикрлар келади кейн ланати шайтон сен шайтонга эгилдинг деган хаёллар келади мен факат Аллоҳга эгаламанку. Бу хаёллар билан курашавериб иймон лаззатини хеч тополмадим. Ягона Аллоҳга ибодат қиламанку лекин базан диндан чиқдимми деп қўрқаман. Бошқа йўлга ёки динга ўтиб қомадимми деп қўрқаман бу васвасами ёки йўқми бунисини билмадим. Лекин мен факат Аллоҳга ибодат қиламанку, хозир намоз ўқишга хам қўрқиб қолдим хёлимда қасддан ширк келтриб қўйишим мумкин деб, нихоятта чарчаб кетдим курашавериб шайтон ланати бизга эгиляпсан деб васваса қилаябди. Мен шуларга қарши курашиб келябман анча вақтдан бери, ахволим жуда оғир Аллоҳга дуо қилей дисам дуо хам қилолмайман васваса туфайли Аллоҳга дуо хам қилолмаябман қийналиб кеттим нима қилишимни хам билмей, жуда ёмон ахволдаман буни сизларга ёзаман дегунимча калламни олсам шу менга осонроқ бўларди, илтимос устозлар йўл кўрсатиб юборсаларинггиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз курашманг, аксинча Ауъузу биллааҳи минашшайтонир рожиим деб кўп айтинг. Оддий бир инсон сизни курашга чақирса йўқ дея оласиз. Худди шунингдек шайтон ҳам ҳар хил гапларни гапирса парво қилманг. Истиғфорни кўп айтинг. Шукурки Аллоҳ сизни бу хаёлларингизни гуноҳ деб ҳукм қилмай шайтон васвасаси деб ҳукм қилди. Бу хаёллар билан сиз қиёматда азобга дучор бўлмайсиз. Истиғфорни кўп айтинг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 16:02 | Савол-жавоблар | 143 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar