Ақиқа қўйини емасдан эхсон қилиш

Ассалому алайкум! Алхамдулиллах яқинда ўғил фарзандлик бўлдим динимизда ўғил фарзандга 2 та қўй сўйиш керак экан шу қўйни биттасини сўйиб 2-сини мухтож одамга пулини берса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сўйиб тарқатиб юборинг. Пулини беришингиз ақийқа ўрнида ўтмайди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 16:12 | Савол-жавоблар | 152 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar