Коммунал тўловларнинг пеняси

Ассалому алайкум! 1). Саволим шуки, мен ишлаётган ишда халқдан коммунал тўловлар учун пул йиғиш ишлари бажарилади. Қонунчиликда муддатдан ўтган қарздорлик учун фақатгина суд қарори бўлсагина қўшимча тўлов (пеня) олиниши кўрсатилган. Аммо рахбарият томонидан ойлик пул йиғими режасида кўрсатилган пулни йиғишимиз керак. Шундай холатда тўловларга қўшимча суд қарори бўлмаса хам пеня олишим мумкунми? Умуман пеня олишим жоизми? 2). Қарздорлигини ундириш мақсадида уйида мавжуд мол-мулкни хатлаб олиб кетиб, уни аукционда сотиб (бозордан анча арзон нархга) пулини қарздорлигидан олиб ташлашим мумкунми? Олдиндан Раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Аслида пения олиш мумкин эмас. Ҳукумат қарор чиқариб олса, бошқа масала. Пенягача тўламасдан юрганлар гуноҳкор бўлади.
2). Бунинг учун қарздорни ҳолатини ўрганишингиз керак. Кўрпасига қараб оёқ узатмаган бўлса мол-мулкини олишга ҳаққингиз бор. Сотишга келганда адолат қилишингиз шарт. Бизникимас, бизга керакли пул бўлса бўлди деб сотавериш ҳам тўғри бўлмайди. Ўз нархидан ошганини қайтариб беришингиз шарт. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:29 | Савол-жавоблар | 160 | Администратор
|
Boshqa savol-javoblar