Амалларим қабул бўлмайдими

Ассалому алайкум! Ёшим 19 да исмим отабек. Яқинда инстаграмда ўтирганимда 1 видеони кўриб қолдим у видеода кимки Аллоҳга шукур қилиб ота онага шукур қилмаса қилган савоб амаллари ўтмайди. Аллоҳга шукур қилгандай ота онага ҳам шукур қилиш керак дейилган. Мен мана эсимни таниганимдан бери ота онам ва опачамни зулмида яшайман. Онам сал нарсага уриш жанжал қилиб ора орада йўқ жойдан ғурбат қиб уруш чиқаради кўчада ҳар ҳил қилиқлар ва гап сўзлар билан оиламизни шарманда қилади. Кўчада, шахар ва омавий жойларда онам билан юришга уяламан ҳар ҳил қилиқ ва гаплар қилганда ер билан бир бўб кўпчиликни олдида шарманда бўламан. Уйда эса базида мени абдаста (обтава бази жойларда қумғон дейилади) ва ҳар ҳил темир матохларда мени қаттиқ уриб, агар мен айб қилмаганимни сўз билан айтмоқчи бўсам "жим гапирма сўйиб ташлайман" ва шу каби гаплар билан оғзимни ёпади. Агар яна она мен нима қилдим ҳеч бўлмаса сабабини айтинг десам "қооооооооч қооооооооч бўлмасам қўлимга илинган нарсани отаман" дейди базида отади ҳам темирми, тошми, учқир нарсами фарқи йўқ отаверади ва тегса ўша жойим анчагача кўкариб юради. Ҳар ҳил сўзлар билан ҳақорат қилади шахсиятимга тегади. Уйдаги сирларни ўзи дугана қивоган аёлларга гапириб беради, "ая уйдаги гапларни ташқариган ташиманг" десам фойдаси йўқ барибир қилаверади. Яна "Ая ҳамма берган азобийлардан чарчадим мени ўлдиринглар ҳаммасидан тўйдим" десам "Биз сени ота онангмиз ҳоҳлаганимизни қилишимизга ҳаққимиз бор ҳатто ота она фарзандини ўлдиришгаям дин рухсат берган" дейди. Мен "ая нотўғри гапиряпсиз динимизда фарзанд чўкиб ўлса ҳам оҳиратда ота жавоб беради дейилган" десам онам "ўчир овозингни, падаринга миллон ланат мен сендан авал туғилганман нима нотўғрию нима тўғрилигини сендан яхши биламан" дейди. Оиламизда динимизни мендан бошқа ҳамма умуман тушунмайди. Отам ҳам онам ҳам опачам ҳам харомни ҳалол деяверишади ва динимизга тўғри келмайдиган ишларни кўп қилишади. Отам онамни қули онамга қаттиқ гапиролмайди сўзларини ўткизолмайди. Харомни халол, гуноҳ ишни савоб дейверади. Отамга ҳам "бу гаплариз нотўғри" десам у ҳам "мен кўп нарсани биламан нима тўғрию нима нотўғри сендан яхши биламан" дейди. Базида бирга ишлайдиган одамлар билан бизни уйда ўтириш қилишади ароқ, вино, пива ичиб, гўшти ҳаром қилинган ҳайвон гўштларини ейишади ва мени олдиларига чақириб "ма сен ҳам ич ёки ма еб ол шифо бўлади" дейишади. Мен "емайман ҳам ичмайман ҳам пиво, виноларингни, десам дадам ҳам дўстлари ҳам "сенам эркакмисан" ва шу каби сўзлар билан сўкинишади. Мажбурлаб едириб мажбур қиб ичирган вақтлари ҳам бўлган. Отам танишлари билан ўтирганда авал бегона аёллар билан қилган зино ишларини ва қай ҳолатда қилганигача айтиб ўтиради. Опачам мен ўтган йили даволанишим учун йиғган 20 миллиондан ошиқ пулни ўзини ва эрини эҳтиёжлари йўлида йўқ қилиб юборди ва у ҳам мен болалигимдан бери ҳар ҳил йўллар билан ҳўрлайди. Опача бу мени пулларим мен бу пулларга даволанмоқчи эдим десам ота онамга етказиб борган ва бари бир ота онам бу катта пулни опачамга мени қаршилигимга қарамай бериб юборишди. Ўша кунгача ҳаётдан тўйиб кетгандим опчам 20 миллионни йўқ қиворганидан бери баттар ҳаётдан тўйдим Аллоҳдан ҳар ҳуни ўлимимни сўрайман. Мана ярим йилдан бери касалигимни даволотолмадим 13 миллонга даволатса бўларкан Опчамдан "ҳеч бўлмаса 13 миллионни қайтаринг бу мени ҳалол пулларим" десам опачам "бу пулларни менга ота онам берган сен ишлаб топганинг билан ота онам менга берган сенмас" дейди "аҳир бу пулларни баҳор ва ёз ойларида қийналиб топганман" десам "бу йил яна топасан" дейди. Поччам (опачамни эри) поччам даюс, ғурури йўқ одам уни ҳам ҳаётдан тўйишимга ҳиссаси бор. Ичкуёвдан фарқи йўқ ўзини уйига кам боради. 1 йилни 9-10 ойини бизни уйимизда ўтказадиган. ҳуллас келин томонни пулига яшайдиган одам. Ичади чекади, гаров ўйнайди. почча гаров ўйнаш ҳаром десам "менга ҳаром бўса ҳам ёқади” дейди. Ҳаттоки 3 - 4 ёшли жиянларимни ҳам ҳаром нарса еб ичишга ўргатади. Ота онамга имомларни ҳам на бир бошқа дин уламоларини тўғри йўлга чақирган гаплари ҳам фойда бермаган, ҳоп деп яна ўз йўлидан кетишади. Менимча бутун дунёдаги энг катта ислом ташкилоти имом ва уламолари гапирса ҳам фойда бермайди. хўрликлардан чарчадим, базида ўзимни ўлдиргим келади, лекин нарги дунёдаги жавоб беришимдан қўрқиб ўзимни босаман. Ҳозир бу гапларни ҳўрликда йиғлаб ёзиб ўтирибман. Бу ҳаётдан тўйдим. илтимос яна дардини гапиряпти деб ўйламанг. саволим шундайки шу ҳолатда номоз ўқиганим ёки савоб қилган ишларим қабул бўлмайдими? Ўша видеони кўрганимдан кейин шу пайтгача қилган савоб амалларим қабул бўлмаганми деган савол туғулди. аҳир ота онамни бунақалигига мен айбдормасманку 2. Ўзимни тана азоларимни мисол юрак, ўпка, буйраклар, жигар қон ва бошқа тана азолармини бошқа бир бемор одамларга қолдириб (донорлик қилиб) ўлсам нарги дунёда ўз жонига қасд қилди деган манода гуноҳкор бўлиб қолмайманми бундай ўлим ўзини ўлдиришга кирмайдими ?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз шу ҳолатингизда мазлум экансиз. Аллоҳ таолодан ундай золимларнинг қўлидан қутилиш, чиройли бир оила қуриш ҳамда сиздан бошлаб паравозни ҳаром томонга олиб кетувчи релсдан жаннатга олиб борувчи релсга ўтказиб қўйишини қаттиқ сўранг. Шак-шубҳасиз Аллоҳ бунга қодир. Ўлганингиз билан ўзингизни абадий дўзахга тшлашдан бошқа нарсан топмайсиз. Ундан кўра имкоинини қилиб у оиладан чиқиб кетинг. Ҳеч ким билмайдиган жойларда чиройли ҳаёт қуришга ҳаркат қилинг. Мусулмон бунақанги бўш бўлмайди. Ажриқ каби эзилса ҳам тирилиб кўкариб кетишга ҳаракат қилувчи бўлади. Ҳаргиз жонингига қасд қилманг, абадий дўзахда қоласиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 16:14 | Савол-жавоблар | 130 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar