Соқол ҳақида долзарб

Ассалому алайкум! Соқолни қириб олиш ҳаром амал. Лекин авваллари бу ҳақида билмасдим. Соқолимни олишдан олдин Бисмиллаҳи рохманир роҳим деб кейин соқол олардим. Ҳаром ишни бисмиллоҳ деб қилса иймонини йўқотиш хавфи бор. Ушбу ҳолатда мен иймонимни йўқотганманми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Асло йўқотмагансиз, ундай деманг. Куфр ишни қилувчи ва куфр сўзларни айтувчиларга аввал бу иш ёки сўз куфр деб айтилади. Мабодо билмаганман, қайтдим деса кофирга ҳукм қилинмайди. Билгандан кейин ҳам давом этаверса кейин куфр дейилади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 16:16 | Савол-жавоблар | 150 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar