Хуфтон вақти кирса ю
Ассалому алайкум! Мен Қорақалпағистон республикаси Нукус шахрида яшаябман. Бу ерга дехқончилик қилиш учун келганмиз. Бу ерда ҳаммаёқ дала майдонлик. Тақвим бўйича хуфтон намози кирса ҳам қуёш ботган жойда озгина қизил ёруғлик бўлади. 30 дақиқалардан кейин йўқолади. Хозир хуфтон намози 22:15да киради. Мен шу 22:15 хуфтонни ўқисам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! "Кифоя" китобида қуйидагича келган.
Шомники ундан то шафақ ғойиб бўлгунча. У қизғишликдир ва бунга фатво берилгандир.
Имом Муслим Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Модомики шафақ ғойиб бўлмаса, шомнинг вақти бор», деганлар.
Жаброил алайҳиссалом Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг вақтларини кўрсатганлиги ҳақидаги ҳадисда: «Сўнгра шомни қуёш ботиб, рўзадор ифтор қиладиган пайтда ўқиди. Сўнгра хуфтонни шафақ ғойиб бўлганда ўқиди», дейилган. Демак, шом намозининг вақти ушбу икки вақт орасида бўлади. عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ: سُئِلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ وَقْتِ الصَّلَوَاتِ فَقَالَ: «وَوَقْتُ صَلَاةِ الْمَغْرِبِ إِذَا غَابَتِ الشَّمْسُ مَا لَمْ يَسْقُطْ الشَّفَقُ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намозлар вақти ҳақида сўралди. Бас, у зот:
«…Шом намозининг вақти қуёш ғойиб бўлгандан шафақ тушгунча», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
5. Хуфтон ва ундан кейин витр – иккиси ҳам мазкур вақтдан то фажргачадир.
«Мазкур вақтдан» дегани шом намозининг вақти тугагандан кейиндан бошлаб, деганидир.
Жаброил алайҳиссалом Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг вақтларини кўрсатганлиги ҳақидаги ҳадисда «Сўнгра хуфтонни шафақ ғойиб бўлганда ўқиди», дейилган.
Бунда хуфтоннинг аввалги вақтида ўқилгани ҳақида сўз бормоқда. Охирги вақти эса бомдоднинг вақти киргунча давом этаверади. Бунда хуфтон билан бирга витр намозининг вақти бир хил. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 21:21 | Савол-жавоблар | 174 | Намоз